Яратган Парвардигорингиз номи билан ўқинг.
У инсонни лахта қондан яратган.
Ўқинг! Парвардигорингиз энг карамли Зотдир.
Инсонга билмаган нарсаларини ўргатди.
Асло! Инсон ҳаддидан ошар.
Ўзини бой кўрган пайтида.
Албатта, қайтиб бориш Парвардигорингизгадир.
Тўсаётган кимсани кўрдингизми?!
Бандани намоз ўқиётганида?!
Айтинг-чи, агар ўша (одам) ҳидоятда бўлса.
Айтинг-чи, агар у ёлғонга чиқарса ва юз ўгирса.
Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми?
Асло! Агар қайтмаса, пешонасидан шиддат-ла тутамиз!
Ёлғончи, хатокор пешонасидан!
Бас, у ўзининг тўдасини чақираверсин!
Биз ҳам забонияларни (азоб фаришталарини) чақирурмиз.
Асло! Сиз унга итоат этманг! Сажда қилинг ва яқин бўлинг.