سورة Al-'adiyat ( Those That Run )
سورة Al-'adiyat ( Those That Run ) - Uzbek Mikhailo Yakuboych عدد الآيات 11
Ҳарсиллаб чопадиган отларга қасам.
Ўт чақнатиб чопадиган отларга қасам.
Тонг чоғида бостириб борадиган отларга қасам.
Ўша билан чанг-тўзон кўтариб,
Шу билан тўда ичига ёриб кирган.
Албатта, инсон ўз Парвардигорига ношукрдир.
Ва, албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир.
Албатта, у мол-дунёга жуда ўчдир.
У билмасмики, қабрдагилар қўзғатилганда.
Ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида.
Ўша кунда Парвардигорлари улардан, албатта, Хабардордир.