Uzbek

Surah Al-Insan ( Man ) - Aya count 31
Share
Ҳақиқатда инсонга, у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими?
Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун, бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик.
Албатта, Биз унга йўл кўрсатдик. (У эса) ёки шукр қилувчи, ёки куфр қилувчи бўлди.
Албатта, Биз кофирлар учун занжирлар, кишанлар ва ёниб турган оловни тайёрлаб қўйдик.
Албатта, яхшилар каафур аралаштирилган қадаҳдан ичарлар. (Каафур–ичимликни хушбў ва хуштаъм қилувчи модда бўлиб араблар у аралашган шаробни энг яхши шароб ҳисоблашади.)
Бир булоқданики, ундан Аллоҳнинг бандалари отилтириб ичарлар.
Улар назрга вафо қиларлар ва ёмонлиги кенг тарқаладиган кундан қўрқарлар.
Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирга берарлар. (Аброрларнинг хислати нима экан! Улар ҳаттоки ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискин, етим, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар.)
«Албатта, Биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташуккур хоҳласмиз.
Албатта, биз қўрқинчли, шиддатли, узун кунда ўз Роббимиздан қўрқамиз», (дерлар).
Бас, уларни Роббилари ўшал кун шарридан сақлади ва уларга хушрўйлик ҳамда хурсандчилик ато қилди.
Ва сабр қилганликлари учун уларни боғу роғ ва ипаклар билан мукофотлади.
У ерда сўриларда суянган ҳолдалар. У ерда қуёшни ҳам, совуқни ҳам кўрмаслар.
Ва устиларига у(жаннат)нинг соялари яқиндир ҳамда унинг мевалари жуда ҳам осон қилингандир.
Ва уларга кумуш идишлар ва биллурлардан бўлган қадаҳлар айлантириб турилар.
Биллурлар, кумушсиймон, (соқийлар) ўлчовини келтирар.
Ва улар у ерда аралашмаси занжабил бўлган қадаҳдан суғорилар
Уердаги салсабийл, деб номланган булоқдан. (Занжабийл–ерга томир отган ўсимлик тури бўлиб, томири туйилиб хушбўй модда ясалади: араблар ундан ўз ичимликларига қўшиб ичишни жуда-жуда севадилар. Ичувчининг томоғидан ҳузур бағишлаб, осонлик билан ўтувчи шаробни араблар салсабийл деб атайдилар. «Салсабийлан» дейилганда шунга ишора қилиняпти.)
Ва уларнинг атрофида абадий ёш болалар айланурлар, агар уларни кўрсанг, сочилган маржон, деб ўйларсан.
Ва агар кўрсанг, у ерда неъматни ва улкан мулкни кўрарсан.
Уларнинг устиларида яшил сундусдан (юпқа ипакдан) ва истобрақдан (қалин ипакдан) кийимлар бор ва кумуш билакузуклар-ла ясанганлар ва Роббилари уларни пок шароб билан суғорар.
Албатта, бу сизга мукофот бўлди, ва амалингиз қабул бўлмшдир.
Албатта, Биз сенга Қуръонни бўлак-бўлак қилиб туширдик.
Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил ва улардан гуноҳкор ёки кофирларига итоат қилма.
Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт. (Тафсирчилар «букратан»дан мурод Бамдод намози, «асийло»дан мурод пешин ва аср намози, «Ва минал лайли» Шом ва Хуфтон намозлари. «Лайлан товийло»дан мурод кечаси бедорлик билан ўқилган намоз деганлар.)
Албатта, анавилар шошган дунё)ни яхши кўрарлар ва оғир кунни ортларида қолдирарлар.
Биз уларни яратдик ва яратилишларини мстаҳкам қилдик. Ва агар хоҳласак уларнинг ўринларига ўхшашларини келтирурмиз.
Албатта, бу(сура)эслатмадир. Бас, ким хоҳласа ўз Роббисига йўл оладир.
Ва Аллоҳ хоҳласагина, сизлар ҳам хоҳларсиз. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.
У кимни хоҳласа Ўз раҳматига киритадир ва золимлар учун аламли азоблар тайёрлаб қўйгандир.